Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Бу йил эса “Izoh.uz” лойиҳасини тақдим этамиз. Ушбу лойиҳани амалга оширишда ўз қимматли таклифлари билан “Savodxon.uz” жамоаси ва бир қанча фаол ўзбек тили фидойилари иштирок этишди. Шу жумладан сўзлар, иборалар, ўзлашма ва байналмилал терминларни йиғишда интернет саҳифалари, ижтимоий тармоқлар, Wikipedia, телеграм каналлар, айниқса “Грамотные тексты в Узбекистане” телеграм гуруҳи ва бошқа турли хил манбалардан фойдаланилди.

Айтиш мумкинки, бу нафақат оддий изоҳли луғат, балки фойдаланувчилар томонидан тўхтовсиз тўлдириб бориладиган, том маънодаги "тирик" халқона изоҳли луғатдир. У деярли ҳар куни, кундалик турмушимизга кириб келаётган интернет ва ахборот технологиялари, автомобиль саноати, дизайн, мусиқа, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, техника, маданият ва саноатнинг бошқа барча йўналишларига оид янги, ҳамда классик адабиётимиздаги унитилаётган сўзлар билан тўлдириб борилади.

Албатта, иш бор жойда, хато бўлади. Биз жамлаган маълумотларни “абсолют ҳақиқат” деб билмасдан, уларга танқидий ёндошиб, мустақил равишда текширган ҳолда ўз фикр-мулоҳазаларингизни беришингизни сўраймиз.

Асосий афзалликлар:

  • янги сўз, термин ва атамаларга зудлик билан изоҳ ва тавсиф бериб борилиши;
  • маълумотлар ўзбек тилининг кирилл ва лотин алифбосида берилганлиги;
  • компьютер ва телефондан фойдаланишнинг қулайлиги;
  • ҳарфлар бўйича навигациянинг мавжудлиги;
  • қулай қидирув тизими орқали ёзилаётган матнга керакли сўзни топиш тезлигини ошириш имконияти.

Сайтдаги сўзларнинг маъноларини янада чуқурлаштириш ва хатосиз қилиш учун биз таклифлар учун ҳар доим очиқмиз. Ўзбек тилига бефарқ бўлмаганлар, ҳар биз сўзга янада тушунарлироқ бўлган изоҳлар ва мисолларни қўшиб боришлари мумкин.

Бу билан сиз бир томондан, ўзбек тилининг қанчалик бой эканлигининг шоҳиди бўлиб борасиз, иккинчи томондан, ўзингизни фаол иштирокингиз билан она тилимизни янада ривожлантиришга баҳоли қудрат хизмат қиласиз.

Ўзбек тили билан боғлиқ турли хил дастурлар, сунъий интеллект ва бошқа машғулот билан банд дўстларимизга эса ҳамкорлик қилишни таклиф қиламиз. Бирлашган — ўзар.

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+