афсус
билан улашинг
1. Ўкиниш, ачиниш туйғуси; пушаймон.
-
Қўрқувдан катта-катта очилган кўзларида афсус ва меҳрга ўхшаш бир ифода жонланди. С. Зуннунова, Олов
-
Надомат нимага ва афсус нечун? Оламда неки бор, ўчар бешафқат. А. Орипов, Йиллар армони
2. модал сўз Нарса-ҳодисанинг хоҳиш-истакка зидлигини, сўзловчининг шундай муносабатини билдиради.
-
Бекор кетди, афсус, шунча уриниш. А. Шер, Қадимги куй
-
Биродарим билан топишдим-ку, деб ўйлаган эди, афсус, қувончига қор ёғди. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбат
афсус сўзи қатнашган жумлалар:
Афсус қилмоқ
-
Пахта бригадасидан кетганингизга афсус қилмадингизми? Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
АФСУС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AFSUS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
афсус сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар