арбоб
билан улашинг
1. Фан, маданият, санъат соҳасида ёки давлат ишида ўз фаолияти билан танилган, шу соҳада ўзини кўрсатган шахс.
-
Жамоат арбоби. Маданият арбоби. Санъат арбоби. Сиёсий арбоб.
2. Давлат, ҳукумат аппаратида ишловчи юқори мартабали шахс, раҳбар.
-
Ўрта Осиё аёлларидан давлат арбоблари, меҳнат қаҳрамонлари, олимлар етишган. Ойбек, Нур қидириб
3. тарихий Бухоро хонлигида: маҳалла бошлиғи, элликбоши ёки қишлоқ оқсоқоли.
-
Ҳайдар учинчи ғалвирни тўлдираётганда, қишлоқ томонидан ҳар бири бир хуржун кўтариб имом, сартарош ва арбоб шошиб-пишиб етиб келдилар. С. Айний, Қуллар
АРБОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ARBOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
арбоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар