арқон
билан улашинг
Зиғир, каноп, наша пояси толаларидан, ипдан ёки жундан эшиб тайёрланган, боғлаш учун ишлатиладиган буюм; арғамчи.
-
Қил арқон. Жун арқон. Каноп арқон. Илон чаққан ола арқондан қўрқади. Мақол
-
Матпано шуни ўйлаб, арқонни омоч дастасига чирмади. С. Сиёев, Аваз
арқон сўзи қатнашган жумлалар:
Арқон солмоқ
-
“Арава пойга“-нинг гумбури, аравакашларнинг қийқириғи, аёлларнинг ёр-ёри билан тўй карвони бораркан, қандайдир болалар, ўспиринлар югуриб чиқиб, йўлга арқон солдилар. Ойбек, Танланган асарлар
Бўйнига арқон солгандай
Арқонни узун ташламоқ
Арқонини устига ташлаб юбормоқ
-
Ячейка унинг арқонини устига ташлаб юборган. А. Қаҳҳор, Сароб
АРҚОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ARQON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
арқон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар