асар
билан улашинг
1. Бирор нарсадан қолган ёки ундан дарак берувчи белги.
-
танада хасталик, шикастланиш ёки зарарланиш белгиларидан асар ҳам йўқ эди. Газетадан
-
Илгарилари анҳорларни тўлдириб оққан зилол сувлардан бугун асар ҳам йўқ. Газетадан
2. Киши ёки нарса ҳолати, фаолиятини ўзгартирувчи ташқи омил; таъсир.
-
Асари тегмоқ. Асари урмоқ.
3. Ижодий меҳнат маҳсули.
-
Адабий асар. Босма асар. Илмий асар. Саҳна асари. Мусиқа асари. Танланган асарлар тўплами.
асар сўзи қатнашган жумлалар:
Асар қилмоқ
-
Дори асар қилмади.
-
[Кумуш:] айниқса мусофирчилигим ёмон жар қилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Отнинг ориқлиги асар қилиб, ғадир-будур ерга бориб, суриниб йиқилди. Гўрўғлининг туғилиши
-
С. Анорбоев, Оқсой
Асар ёзмоқ
-
Отажон Ҳошимовнинг кўп асарлари, суд ишига ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам, йўқотилди. Фан ва турмуш
-
Рассом 50 йиллик ижоди давомида кўплаб графика асарлари яратди. Газетадан
АСАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ASAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
асар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар