беллаш
билан улашинг
1. Бел олишмоқ, куч синашмоқ (курашда, жангда).
-
—Қани, бахташ таваккал. Ўртоқ Дўсматов билан бир беллашиб қўяй, — деди Мели полвон. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Кураш майдонига тушган полвон — эр Беллашиб олмоққа ҳариф чақирар. М. Шайхзода, Тошкентнома
2. Мусобақалашмоқ, ким ютар (ўзар) ўйнамоқ.
-
Шу куни футбол майдонларида ҳам қизиқарли беллашувлар ўтказилди. Газетадан
-
Каналда не-не полвонлар беллашмади, не-не одамлар ўзини кўрсатмади. Ўзбекистон қўриқлари
-
Куйди-пишди йигит Мўминов ўз устози билан беллашмоқда. Н. Сафаров, Оловли излар
БЕЛЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BELLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
беллаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар