чинор
билан улашинг
1. Пўсти кўкиш, панжасимон шапалоқ баргли, узоқ, умрли серсоя катта дарахт.
-
Чинор чиримас, арча қуримас. Мақол
-
Ҳаммаёқ озода, сув сепилган, тоза. Сарҳовуз осмонга етадиган чинорлар Нурали
2. кўчма Турмуш ўртоғи ёки ўғил, фарзанд (аёлга нисбатан).
-
Чиройинг борида чинорингни топ. Мақол
-
Бўйнимга таққан туморим сен эдинг, Олдимда ўсган чинорим сен эдинг. Ойсулув
3. кўчма Суянчиқ, қўллаб-қувватловчи шахс.
-
[Турдикуловнинг] Районда суянган чинорлари бор. Ёшлик
ЧИНОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHINOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чинор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар