ижро
билан улашинг
1. Амалга ошириш (оширилиш), бажариш (бажарилиш).
-
Ижрони текшириш.
-
Собиқ Олий Кенгашимиз тайёрлаган ва қабул қилган 200 га яқин қонун ва 500 дан зиёд қарор ана шу муқаддас вазифанинг шарафли ижроси эди. Газетадан
-
Уставнинг ижроси қаттиққўллик билан талаб этилар эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Куй, ашула, рақс ва шу кабиларни бажариш (куйлаш, ўйнаш ва шу кабилар).
-
Чоргоҳ куйи мақомчилар ижросида янгради.
ижро сўзи қатнашган жумлалар:
Ижро варақаси
Ижро этмоқ (ёки қилмоқ)
-
Мактабнинг хор жамоаси ҳар бир қўшиқни зўр маҳорат билан ижро этди.
-
Ниёз қушбеги менга йигит қўшиб, бу ҳукмномани ижро қилишда бекка ёрдам бермак учун жўнатди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ИЖРО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IJRO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ижро сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар