кофир
билан улашинг
1. дин. Айн. ғайридин.
-
Ҳамма мусулмонлар баб-баравар, деб ўйлайсизми? Мусулмонлар ўртасида бўрилар йўқми? Майли, кофирми, мусулмонми, биз бўриларнинг жазосини берамиз. Улар кофирда ҳам бор, мусулмонда ҳам. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Шаҳар фаранг, инглиз деган кофирлар билан тўлиб ётибди. Араблар унда-бунда кўринади, холос, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Дин йўлидан қайтган, худосиз.
-
Бир зум чўзилган сукутни Салимбойвачча бузди: — Уламоларимиз газета ўқиган одамларни ҳам кофир деб ҳисоблайдиларки, бу жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Ойбек, Танланган асарлар
КОФИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KOFIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кофир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар