консультация
билан улашинг
1. Мутахассиснинг ёки билимдон, омил кишининг бирор масала бўйича маслаҳати.
-
Консультация бюроси.
2. Ўқитувчиларнинг фанни ўзлаштириш учун ўқувчиларга берадиган ёрдами; шундай ёрдам бериш машғулоти. Институтда ҳар бир имтиҳон олдидан консультациялар ўтказилади.
-
Нигора имтиҳон олдидан консультацияга келганда, Сулаймонов деган кимё ўқитувчиси имтиҳонлардан ўтишига ёрдам бермоқчи бўлган. М. Қориев, Ойдин кечалар
3. Мутахассислар маслаҳати орқали аҳолига ёрдам кўрсатувчи муассаса.
-
Юридик консультация. Болалар консультацияси.
-
Уни [Сидиқжонни] узил-кесил тинчитиш учун Зиёдахон юридик консультацияга бориб, энг яхши юристга учрашишни маслаҳат берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
КОНСУЛЬТАЦИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KONSULTATSIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
консультация сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар