мафтун
билан улашинг
Бировга ёки бирор нарсага ишқ, ҳавас билан, юракдан берилган; шайдо.
-
Девонов оқ юзли, қора кўзли, қорақош, табиатан мулойим бўлганлигидан, унга кўп қизлар мафтун эди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Эътибор Охунова табиат мафтуни, уни жондан севади. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
мафтун сўзи қатнашган жумлалар:
Мафтун қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Саодат Қобулова ва Ботир Зокировларнинг шўх қўшиқлари, ўзбек раққосаларининг жозибадор ўйинлари ҳаммани мафтун қилди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Юлдузхоннинг нозли кўзларидаги сирли маъно Муҳиддинни мафтун этди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
МАФТУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAFTUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мафтун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар