миниатюра
билан улашинг
1. снт. 1 Ўрта аср қўлёзма асарлари ва китобларда бўёқлар билан чизилган нафис расм, сурат, безакли бош ҳарф ёки лавҳа.
-
Навоий лирикаси ва Хамса сига Беҳзод ишлаган миниатюралар ўрта аср тасвирий санъатининг қимматбаҳо дурдоналаридандир. Ф. Хусайнова, Қўқон адабиёт музейида.
2. Нозик ва чиройли қилиб ишланган кичкина расм, сурат; шундай сурат ва расмлар солиш санъати.
-
Миниатюра намунаси. Шарқ миниатюраси.
-
ХВИ
-
аср Бухоро миниатюра санъатида ҳам юқоридаги анъана давом этади. Фан ва турмуш
3. Кичик адабий ёки саҳнавий-мусиқий асар.
-
“Таъзим” тўпламига киритилган Гул ҳақида ҳикоялар, Жажжи ҳикоялар туркумлари яхши миниатюралардир. Газетадан
МИНИАТЮРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MINIATYURA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
миниатюра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар