ноқобил
билан улашинг
1. Қобилияти, лаёқати йўқ; лаёқатсиз.
-
Шарқ халқларини ҳақорат қилмоқ, улар ақли, қобилияти чала, тарихий ижодга ноқобил деб исботламоқ учун буржуазия идеологлари минг-минг томлаб китоб ёздилар. Ш. Рашидов, Танланган асарлар
-
Майда ишга зўр берган одам каттасига ноқобил бўлади. А. Мухтор, Туғилиш
2. Сўзга кирмайдиган; ўжар, қайсар.
-
[Ёрмат] Ҳалқумини бўғган йиғидан қийналиб, базўр гапирди: — Алҳамдулилло, кўрдим, тирик экансан, ноқобил болам. Ойбек, Танланган асарлар
3. Хулқи ёмон, ярамас.
-
Ноқобил ўғил.
-
Ҳали ҳам анов маҳсидўзникидамисан? Аканг —
-
тентак йигит, кўп ноқобил чиқди. Ойбек, Танланган асарлар
НОҚОБИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOQOBIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ноқобил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар