шода
билан улашинг
1. Ипга тизилган бир хил, бир турдаги нарсалар мажмуи.
-
Бир шода марварид. Бир шода қалампир.
-
Ўзиям унча-мунча маржонлардан эмас, ўн икки шода-я! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Ҳаммаси асл, қизим, менда паст нарса бўлмайди, — деди хўжайин, кейин қизга қараб, кўзини қисиб кулди, —
-
ол, бир шодани тақиб кўр. Жуда ярашади. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Ғуж, тўп (бир турдаги нарсаларнинг ғуж-ғуж, тўп-тўп ҳолати ҳақида).
-
Чиннихон қўлини тепага чўзиб, жийда гулидан бир шода узиб олди ва уни ҳидлаб кўрди. П. Қодиров, Эрк
-
Асадда унинг [экиннинг] кўксида кўсаклар шодаси бўлсин. Газетадан
3. махс. Тўқимачилик дастгоҳининг ўриш ипларини кўтариб-тушириб турадиган қисми.
ШОДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHODA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шода сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар