шувоқ
билан улашинг
Майда оқиш баргли, ўзига хос ҳидли кўп йиллик ёввойи ўсимлик.
-
Қатортолдан тушиб, кенг чўлга чиқиш биланоқ онда-сонда шувоқ кўкарган қаттиқ ва тошлоқ ерлар босиб ўтиларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Саксовулзорлар, сийрак ўсган чўл шувоқлари ортда қолди. Ёшлик
-
Ерда — адирларда яшиллик униб чиқаётир: майсалар, шувоқлар, қўзигуллар Ш. Холмирзаев, Сайланма
шева Сувоқ.
-
Малоҳат музикага маҳлиё бўлиб турган кезда, ер яна тебранди. Синчлар қарсиллаб кетди, шувоқлар дув тўкилди, ҳовлини чанг қоплади. И. Раҳим, Тинимсиз шаҳар
-
Ҳатто томни шувоқ қилдирганда ҳам, бормадим. С. Аҳмад, Суд
ШУВОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHUVOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шувоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар