суд
билан улашинг
1. Муайян фуқаровий (айрим шахслар ёки муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги, шахслар билан муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги) низоларни ҳал қилувчи ҳамда жиноий ишларни кўриб чиқувчи — одил судловни амалга оширувчи давлат органи.
-
Халқ суди. Суд қарори. Суд ҳукми. Суд органлари. Судга бермоқ. Суд тизими.
-
[Қосимжон:] Ўртоқлар, олиб боринглар буларни, адолат судига топширинглар! Тегишли жазосини кўрсин. Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
2. Шундай орган жойлашган бино, хона, жой.
-
Суд эшигининг олдида ўтирганларнинг кўпчилиги ёшлар. Газетадан
3. Шундай орган ходимлари ёки судялар ҳайъати.
-
Суд мажлиси.
-
Суднинг саволига жавобан Сидиқжон ўн бир гувоҳнинг номини айтганда, Шарофат рўмолининг учини тиш-лаб, донг қотиб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Фуқаровий ёки жиноий ишнинг шундай органда кўрилиши.
-
Судда ютиб чиқмоқ.
-
Суд муҳокамаси вақтида суднинг чиқарган кар бир ажрими дарҳол эълон қилиниши керак. ЎзМE
-
Суд ўн бешинчи майда бўлиши керак эди. Шу куни Сидиқжон судда нима дейишдан кўра Шарофатга рўпара бўлишни кўпроқ ўйлаб, хўп ясанди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
1. эскирган Фойда, наф.
-
Энди суд қилмасдир ғам-у ҳасратинг, Билгин, йўлдош бўлди доғ-у кулфатинг. Эрали ва Шерали
2. Судхўрлар томонидан қарзга берилган пул эвазига олинадиган фоиз.
СУД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing