характер
билан улашинг
1. Одам, нарса ва ҳодисаларнинг ўзига хос кўриниши, хусусияти; бошқалардан ажралиб, фарқ қилиб турадиган томони.
-
Бахшилар томонидан яратилган қўшиқлар эса лиро-эпик характердадир УТА
2. псхл. Одамнинг хатти-ҳаракати ва атроф-муҳитга муносабатида намоён бўладиган ўзига хос хусусияти, ички маънавий бар-қарорлиги.
-
Ҳар ким ўзига хос феъл-атвор, характерга эга. Фан ва турмуш
3. Адабиёт ва санъатда: хусусий белгилари мукаммал тасвирланган ва ўзида феъл-атворнинг тарихан аниқ типини мужассамлантирган, шунингдек, муаллифнинг маънавий-эстетик концепциясини ифодалаган и неон образи.
-
Исм, характерни белгиловчи омил сифатида, катта ғоявий вазифа бажаради. ЎТА
-
Шу тарзда ҳамма деталлар тайёр бўлган, характерлар етилгандагина ёзишга ўтирар эдилар. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
ХАРАКТЕР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XARAKTER сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
характер сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар