хитой
билан улашинг
1.
-
Хитой тили. Хитой аёл.
-
Бу паҳлавон Искандар илтифотига ноил бўлган хитой гўзали бўлиб чиқади. Т. Жалолов, Хамса талқинлари
2. Хитойга, хитойларга хос; Хитойда ишланган.
-
Хитой маданияти. Хитой вазаси.
-
Эшон ая хитой лаганда қовурма олиб кирди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
безак учун у ерга, бу ерга қўйилган хитой вазаларини латта билан яхшилаб артди. Ойбек, Танланган асарлар
хитой сўзи қатнашган жумлалар:
Хитой девори
-
Ана, катта қўрғон. Унинг уч томонидаги баланд деворлар Зиёдиллага Искандарномада таърифланган хитой деворига ўхшаб кўринди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Шундан кейин бу икки дўст ўртасида хитой девори пайдо бўлди. Ёшлик
Хитой ловия
Хитой қоғоз
-
Эрталаб кичкина хитой қоғозга ёзилган хатни олиб, Серёжа Астахов орқасига қайтди. А. Раҳмат, Соқов бола
ХИТОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XITOY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хитой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар