якун
билан улашинг
1. Бирон нарсанинг охири, тугаш, охирига етиш қисми.
-
Мусобақа якунида ғолибларни шарафлаш маросими бўлди. Газетадан
2. Хулоса, натижа.
-
Ўқув йилининг якунлари. Мунозараларнинг якуни. Ишнинг якуни.
-
Ҳар бир туп ғўзани ўстирдинг силаб, Етмоқ ниятида порлоқ якунга. Э. Раҳим
-
Сенинг севгинг ҳам, менинг оилам ҳам, бутун халқимиз бахти ҳам шу урушнинг якунига боғлиқ. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
якун сўзи қатнашган жумлалар:
Якун топмоқ
-
Мазмунки, олам-олам зўр бойлик топди якун. Ғайратий
Якун ясамоқ
-
Умматали уйқудан ногоҳ уйғотилган кишидек гангиб турар экан, майор аниқроқ қилиб якун ясади: — Терговингиз тугади. Бугундан бошлаб озодсиз! Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ЯКУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAKUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
якун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар