Исмоилий
билан улашинг
1. Исмоилий Мирзакалон (1908—1986) — ёзувчи, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983).
2. Исмоилий Ўрта Осиё университетининг шарқ факультетида ўқиган (1928—1930). Ўзбекистон Давлат нашриёти (1932—1937), Тошкент киностудияси (1937—1938), Ёзувчилар уюшмаси (1939), Қизил Ўзбекистон газетаси (1948—1949) ва Шарқ юлдузи журналда (1949—1950) ишлаган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Қатағонга учраб 1950—1955 йилларда қамалган. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бўлим мудири (1955—1958) бўлган.
3. Озод инсон ҳақида қўшиқ ҳикоялар тўплами (1948), Кенг майдонлар пьесаси (1949) муаллифи.
4. Фарғона тонг отгунча тарихий романида (1958—1968) 20-аср бошидаги оддий кишиларнинг маърифат сари интилиши тасвирланган. Роман миллий руҳи, фавқулодда бой, ширадор тили, 20-аср бошидаги халқ ҳаётининг ажойиб тасвири ва бошқа ғоявий-бадиий хусусиятлари билан ажралиб туради.
ИСМОИЛИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISMOILIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Исмоилий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар