акс
билан улашинг
1. от Бирор нарсанинг силлиқ, ярқироқ сатҳда кўринган тасвири, шакли.
-
Ҳовузнинг лиммо-лим суви шишадай тоза, одамнинг акси кўринади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. Қарама-қарши, тескари, зид.
-
Акс натижа. Акс таъсир.
3. сифатдош Тутган ерини кесадиган, гапга кўнмайдиган, ўжар, қайсар.
-
Акс бола.
4. от Таъсир.
-
Одамнинг одамга акси уради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
акс сўзи қатнашган жумлалар:
Акс этмоқ
-
Кўзгуда акс этмоқ;
-
Шу биргина сўз унинг [Мадумарнинг] бутун ички ва ташқи дунёсини ўзида акс эттирган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Асарда объектив воқелик акс этган.
Аксини топмоқ
-
Маълумки, Бош қомусимизда халқимиз руҳига мос келадиган иймон-эътиқод, адл-у инсоф, диёнат, иффат ва ҳаё каби энг эзгу фазилатлар ўз аксини топган. Газетадан
Аксига олмоқ (ёки юрмоқ)
-
Аксига олиб, ёмғир ёғди.
Акс садо
-
Унинг [Алим буванинг] овози ниҳоят даражада йўғон эди, у тоғ-тошлар орасида гуруллаб, акс садолар билан ёйилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қурувчилар мажлисида кўтарилган бу масала шаҳардаги ҳамма корхоналарда акс садо топди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Акс ҳолда
-
Ҳар бир маданиятли ота-она фарзандлари қалбида кечаётган ўйлар билан албатта ҳисоблашишлари керак. Акс ҳолда, орада бўшлиқ пайдо бўла бошлайди. Газетадан
Диний-хурофий тасаввурда: жин, ажина.
акс сўзи қатнашган жумлалар:
Акс тегди
АКС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AKS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
акс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар