алвасти
билан улашинг
1. Шарқ мифологияси ва хурофий тасаввурда: гўё ҳар хил қиёфада кўринадиган афсонавий махлуқ.
-
Кампирларнинг миш-мишларига кўра, киши кўзига кўпинча кечалари эчки бўлиб кўринадиган “ажина“ ва алвастилар макони бўлган бу овлоқ жой обод бир сайилгоҳ бўлиб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. кўчма Шу махлуққа нисбатлаш, у билан аталувчи шахс (асосан хотин-қизларга нисбатан).
-
Шу чоққача бировга сўзини бермаган, бировдан гап эшитмаган Бегим, нотаниш хотиндан дакки едингми, у алвастининг ола-кула кўзларидан қўрқиб, калтагидан қочдингми? И. Раҳим, Чин муҳаббат
АЛВАСТИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ALVASTI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
алвасти сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар