алвон
билан улашинг
1. Қизил тусли, қип-қизил, қирмизи.
-
Бунда гулнинг энг асллари, Бахмал гилам, алвон пойандоз. Ҳ. Олимжон
-
Қуёш теракзор орқасига ботаётган, ғарб уфқига алвон ранг шафақ ёйилган ажиб оқшом эди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Чаманда бир гўзал жонон кўринди, Юзи гул-гул ёниб, алвон кўринди. Ҳабибий
2.
3. Хилма-хил, турли-туман.
-
Бир уядан неча алвон қуш учади. Н. Сафаров, Қаҳрамоннинг туғилиши
-
Остимда ўйнайди юз алвон отим. М. Алавия
алвон сўзи қатнашган жумлалар:
Қизил алвон
-
Ёвариқ бўйидаги ёзлик ошхона устунларига узун қизил алвон қопланди. И. Раҳим, Ихлос
-
Қизил алвон ёпилган столга ҳаммадан бурун келиб ўтириб олган Тожибой мажлисни очди. П. Турсун, Ўқитувчи
АЛВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ALVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
алвон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар