Мотуридий
билан улашинг
1. Мотуридий, Абу Мансур ал-Мотуридий (тўлиқ номи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий) (870—944) — имом, фиқҳ олими, калом илмининг мотуридийлик оқими асосчиси.
2. “Имом ал-худо”, “Имом ал-мутакаллимин” (Ҳидоят йўли имоми, Мутакаллимлар имоми) номлари билан улуғланган.
3. Мотурид қишлоғи (ҳозирги Жомбой тумани)да таваллуд топиб, то умрининг охиригача шу ерда яшаган, бу ерда катта боғ ҳам барпо этган.
4. Мотуридий Самарқанддаги ал-Аёзий мадрасасида ўқиди, маҳаллий ҳанафий фақиҳлардан таълим олди, Абу Бакр Аҳмад ал-Жузжоний, Абу Наср Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ал-Иёдий, Нусайр ибн Яҳё ал-Балхий, Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розий унга устозлик қилганлар. Кейин ўзи фиқҳ ва калом илмларидан дарс берган. Абу Аҳмад ал-Иёдий, Абул Ҳасан Али ибн Саййид ар-Рустуғфаний, Абу Бакр ас-Самарқандий, Макҳул ан-Насафий, Абул Муъин ан-Насафий, Абулюср ал-Паздавий каби шогирдлар етиштирган. Васиятига кўра, Самарқанддаги Чокардиза қабристонига дафн этилган.
МОТУРИДИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOTURIDIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Мотуридий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар