тузла
билан улашинг
1. Туз сепиб қўймоқ, туз сепмоқ, тузга буламоқ.
-
Гўштни тузламоқ.
-
Катта чипор товуқни тутиб, боғлаб қўй, кечқурун сўйиб бераман, тузлаб қўясан, эрта билан бир шўрва пиширасан. С. Айний, Қуллар
2. Туз сепиб ёки намакобга солиб, узоқ вақт бузилмайдиган егулик тайёрламоқ.
-
Бодринг тузламоқ. Карам тузламоқ.
-
Ошкўклар ва уларнинг илдизлари сабзавотларни тузлаш, мариновка қилиш ва консервалашда жуда ҳам бебаҳодир. Газетадан
3. кўчма с. т. Гап билан бопламоқ, тузатмоқ.
-
Уларнинг фикрича, кўпни кўрган муғамбир ва пишиқ домла ўқитувчи болани яхшилаб тузламоқда ва дамини қайтариб қўймоқда эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Мавли Мардиевич телефондаги кишини роса тузлади. Муштум
4. кўчма, дағал Боплаб алдамоқ, фириб бермоқ, лақиллатмоқ.
-
Даллол бўлиб, пул топишни кўзлабман, Қўлин силтаб, мол сотганни тузлабман. О. Қўчқорбеков
-
Уни ўзим билан бирга Қашқарга олиб кетаман, йўлда тузлайман жазоси бир пиёла шароб К. Яшин, Ҳамза
ТУЗЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUZLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тузла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар