тузоқ
билан улашинг
1. Қуш ёки бошқа овланадиган ҳайвонларни тутиш учун одатда қилдан ясаладиган сиртмоқли мослама.
-
Тузоқ қўймоқ (қурмоқ).
-
[Сувонжон] От думидан эшиб тўқилган тузоқларни каклик келиши эҳтимол топилган ерларга шахмат тартибида ўрнаштирарди. С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма Умуман, қўлга тушириш ёки ўзига оғдириш учун кўрилган тадбир ёки ишга солинган восита; дом.
-
Билмаган ишга уринма, Уриниб тузоққа илинма. Мақол
-
Лекин ўзи лапашанг бўлса ҳам, бало! Қора-сувнинг гулдай қизини тузоғига туширган. О. Ёқубов, Излайман
-
Жон талвасасида қолган душман Умурзоқ отани тузоққа тушириш йўлига ўтди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
[Солиҳбой:] Хайрият, бу иш ҳам хамирдан қил суғургандай жўнгина битди. Ғофирни энди бутунлай ипсиз тузоққа илинтирдим. Ҳамза, Бой ила хизматчи
тузоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Тузоқ қўймоқ
-
Муҳиддин пулга тузоқ қўйиб, энди бошқа шаҳарларга ҳам қатнайдиган бўлиб қолди. С. Абдуқаҳҳор, Уй остонадан бошланади
-
Содда ота, онамизни уриб йўлдан, Бизга тузоқ қўймоқдалар ўнг-у сўлдан. Муштум
Тузоққа тушмоқ (ёки илинмоқ)
-
Тузоқларга бешта каклик тушибди (илинибди);
-
Фақат Нигора ўзиники бўлса, қўлидан чиқиб кетмаса, унинг тузоғига илиниб қолмаса бас. С. Анорбоев, Оқсой
ТУЗОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUZOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тузоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар