Izoh.uz сайтида аччиқ сўзининг изоҳи ва маънолари

аччиқ

сф

1. Таъми оғиз-тилни ачитадиган, ловуллатадиган.

  1. Аччиқ гармдори.

  2. Фарғона водийсидан бошқа жойларга экиладиган турп негадир аччиқ таъм, тахир мазага эга бўлади. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандалик

2. Нордон, тишни қамаштирадиган.

  1. Аччиқ (донали) анор.

  2. Отаси аччиқ олма еса, ўғлининг тиши қамашади. Мақол

3. Сезги аъзоларига қаттиқ таъсир қиладиган, ўювчи.

  1. Аччиқ газ. Аччиқ тамаки. Аччиқ ҳид.

  2. Жиққа ҳўл ўтин ёлғиз пирс-пирс қилиб, аччиқ заҳар тутун буриқтиради. Ойбек, Танланган асарлар

4. Жазиллатадиган, жонни ачитадиган.

  1. Далаларда кеч кузнинг аччиқ шамоли эса бошлади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар

  2. Ташқарида шамол увуллар, аччиқ совуқ нақ баданни кесиб кетгудай эди. Газетадан

  3. [Шербек] Тўриғини эгарлади. Ўзини эгар устига олар-олмас, отга аччиқ қамчи босди. С. Анорбоев, Оқсой

5. кўчма Кишига қаттиқ тегадиган, кўнгилга озор берадиган; қаттиқ, нохуш.

  1. Аччиқ истеҳзо. Аччиқ танқид. Ҳақ сўз — аччиқ сўз. Мақол

  2. У ҳатто бу аччиқ таъналарни эшитмагандай.. сур бўлиб турарди. Мирмуҳсин, Умид

6. кўчма Ғам-изтиробли; аламли.

  1. Унинг аччиқ кўз ёшлари ҳар қандай одамга таъсир қилмасдан қолмасди. Ёшлик

  2. Чеки кўринмас бу сўқмоқ йўловчининг мадорини, наинки мадорини, жонини оладиган қисматдай аччиқ. Саодат

7. от Қаҳр, жаҳл; зарда.

  1. Ҳозир менинг аччиғим ҳам қаҳрим бор. Эрали ва Шерали

  2. Бобонгнинг аччиғи қурсин, ёмондир. Нурали

8. от Қийинчилик, машаққат; ғам-ғусса, ғам-ҳасрат; азоб-уқубат,

  1. Аччиқ билан чучукни тотган билур, узоқ билан яқинни юрган билур. Мақол

  2. Бир аччиқнинг бир чучуги бор. Мақол

  3. Турмушнинг аччиқларини тотиб кўрган.. қадимги батрак Абдурасул бу кунларда ўз муддаосининг амалга ошаётганини ҳис этар эди. П. Турсун, Ўқитувчи

аччиқ сўзи қатнашган жумлалар:

Аччиқ чой

Қуюқ дамланган чой.
  1. ..чол майингина кулиб қўйди ва хизмат қилаётганларга битта аччиқ чой олиб келишни буюрди. Газетадан

Тили аччиқ

Кишига қаттиқ тегадиган қилиб гапирадиган, гап билан узиб оладиган.
  1. Элмуродга рота командири ёқмади: қалампир, тили аччиқ, ҳар гапни писанда қилгандай бураб гапиради. Шуҳрат, Шинелли йиллар

Аччиғи бурнининг устида (ёки учида)

Бекорга, сал нарсага жаҳли қистайверадиган одам ҳақида.
  1. — Ҳа, қизи тушмагур. Нафасини ҳам чиқармайди-я. Аччиғи ҳам бурнининг учида, — деди Муротали. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

Аччиғи келмоқ (ёки чиқмоқ, қистамоқ)

Жаҳли қўзғамоқ.
  1. Гўрўғлининг аччиғи келганини билиб.. Соқи ўрнидан турди. Маликайи айёр

  2. Хуршид аччиғи чиқди, деб ўйлади.. Н. Аминов, Қаҳқаҳа

  3. Айтсам, яна аччиғингиз қистайдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Аччиқ устида

Жаҳл қўзғаган пайтда.
  1. Бас энди, аччиқ устида ҳар ким ҳар гапни айтади. Ҳамза

Аччиқ қилмоқ

Жаҳл қилмоқ, зарда қилмоқ.
  1. Бир талатўпни сотиб олдинг, қаттиқ гапирдинг, деб аччиқ қилди. Маликайи айёр

Жон аччиғида

Жаҳд-алам билан, жон-жаҳди билан.
  1. От жон аччиғида олд оёқларини девор баравар кўтариб сапчиди. С. Аҳмад, Уфқ

  2. У [Ортиқ] сапчиб ўрнидан туриб.. жон аччиғида машина орқасига айланиб ўтиб, брезентни очиб ташлаб, ўриндиқлар тагини титкилай кетди. М. Мансуров, Ёмби


АЧЧИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

ACHCHIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
970
Сўзнинг тескари ёзилиши
қичча
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
470

аччиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
аччиқ сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, аччиқ сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+