Авесто
билан улашинг
1. Авесто, Овасто (парфиёнча: апастак – матн; кўпинча Зенд-Авесто, яъни тафсир қилинган матн деб аталади) – зардуштийликнинг муқаддас китоблари тўплами.
2. Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига кўра, Авесто Ўрта Осиёда, хусусан Хоразмда милоддан аввалги 1-минг йилликнинг 1-ярмида вужудга келган. Авестода келтирилган географик маълумотлар ҳам буни тасдиқлайди. Масалан, худо яратган ўлкалар санаб ўтилар экан, бойлиги ва кўркамлиги жиҳатидан қадимги Хоразм, Гава (Суғд), Марғиёна (Марв), Бақтрия (Балх) биринчи бўлиб тилга олинади, Орол денгизи (Ворукаша ёҳуд Вурукаша) ва Амударё (Даити) тавсифланади. Авестодаги халқнинг дастлабки ватани Сирдарё, Амударё этаклари ва Зарафшон водийси бўлган.
3. Авесто узоқ вақт мобайнида шаклланган. Унда келтирилган маълумотларнинг энг қадимги қисмлари милоддан аввалги 2-минг йиллик охири – 1-минг йиллик бошига оид бўлиб, оғзаки тарзда авлоддан-авлодга ўтиб келган. Кейинги асрларда таркибига турли диний урф-одатлар баёни, ахлоқий, ҳуқуқий қонун-қоидалар ва ҳоказо қўшилиб борган. Авестони Зардушт диний асар сифатида бир тизимга солган. Дастлабки ёзма нусхаси эса 12 минг мол терисига битилган деб ривоят қилинади. У Персеполда сақланган.
АВЕСТО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AVESTO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Авесто сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар