меҳр
билан улашинг
1. Инсоннинг ўз туғишганларига, яқин кишиларига ва умуман, одамга, нарсага бўлган самимий муҳаббати; яхши кўриш туйғуси.
-
Оналик меҳри. Меҳрини қозонмоқ. Ватанга бўлган меҳр ва муҳаббат. Меҳр билан ўқимоқ. Ишга меҳр қўймоқ.
-
Тўсатдан вужудини қамраган оналик меҳри ғолиб келиб, тортган азоби ҳам эсидан чиқди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Икки ёр севгиси ҳам меҳри шунда. Шоирнинг илҳоми, шеъри ҳам шунда. М. Алавия
-
Ёшлар ўртасида деҳқончилик касбига меҳр уйғотишга эътиборни кучайтириш керак. Газетадан
-
Бу ўрик бир вақтлар Муроталининг отаси томонидан экилган ва меҳр билан парвариш қилинган эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. Шафқат, раҳмдиллик.
-
Одамнинг юраги-да меҳр бўлиши керак. Керакли вақтда кўмаклашиш керак. Ойбек, Танланган асарлар
меҳр сўзи қатнашган жумлалар:
Меҳр қўймоқ
-
Мен фақат ўзим чизган суратга—
-
ўз ижодимга меҳр қўйганман, холос! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Меҳри товланмоқ
-
Онаси ўғлини подшоҳ бўлмасидан олдинги номи [Ботиржон] билан атаб, меҳри товланиб гапиргани Бобурга жуда ёқимли туюлди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
1. ф. [ — эроний қуёш йилининг еттинчи ойи; қуёш] Қуёш, офтоб.
-
Жаҳоннинг меҳри иккидур: бири сенсан, бири — офтоб. Э. Воҳидов, Муҳаббат
2.
МЕҲР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MEHR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
меҳр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар