меҳрибонлик
билан улашинг
1. Меҳрли (меҳрибонга хос) эътибор, муносабат; меҳрибонга хос хислат.
-
Аҳмаднинг ёнидан ўтар эканлар, Асадилло меҳрибонлик билан унинг елкасига қўлини қўйди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Комбинатда одамлар ўзларига эътибор ва меҳрибонликни сезиишаяпти. Газетадан
-
Домланинг отасидек бўлиб қолгани, меҳрибонлиги унга далда берди. Мирмуҳсин, Умид.
2. айнан Меҳрибончилик. [
-
Нодира:[ Ота-оналаримдан, опа-сингил, оға-ини, қариндош-уруғларимдан кўрмаган бу меҳрибонликларни, ўлсам, қора тупроғим унутмасдир. Ҳамза, Майсаранинг иши
-
Ҳозир ҳам у нимагадир ёш боладай аясининг меҳрибонликларини қўмсади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
меҳрибонлик сўзи қатнашган жумлалар:
Меҳрибонлик қилмоқ
-
Бирортаси менга меҳрибонлик қилмаса, ёмон кўрса, калака қилса Э. Раимов, Ажаб қишлоқ.
МЕҲРИБОНЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MEHRIBONLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
меҳрибонлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар