Бобурнома
билан улашинг
1. Бобурнома — жаҳон адабиёти ва манбашунослигидаги муҳим ва ноёб ёдгорлик; ўзбек адабиётида дастлабки насрий мемуар ва тарихий-илмий асар.
2. Муаллифи Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Эски ўзбек (чиғатой) тилида ёзилган (тахминан 1518/19—1530). “Бобурия”, “Воқеоти Бобур”, “Воқеанома”, “Тузуки Бобурий”, “Табақоти Бобурий”, “Таворихи Бобурий” каби номлар билан ҳам маълум. Бобурнинг ўзи эса Вақое ва Тарих деган номларни ишлатган.
3. Бобурномада 1494—1529 йилларда Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистонда содир бўлган тарихий-сиёсий воқеалар йилма-йил ўта аниқлик билан баён қилинган бўлиб, улар муаллиф ҳаёти ва сиёсий фаолияти билан бевосита боғлиқдир.
БОБУРНОМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOBURNOMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Бобурнома сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар