қад
билан улашинг
1. Бўй-баст, гавда бичими; қомат, сумбат.
-
Қадди келишган одам. Қадди букилган чол.
-
Ғуломжон чиройли қаддини букиб, онаси устига энгашди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Соқолининг оқлигига қарамасдан, унинг қаддида кексалик аломати сезилмас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Олимов қадди барваста, семизгина киши эди. Ҳ. Назир, Сўнгги чақмоқлар
2. Тананинг оёқлардан юқори қисми, гавда.
-
Костюм ҳали бўйига нисбатан ингичка бўлган қаддига кенглик қилди, кўкраги бир оз халта бўлиб, ёқаси кўчиб турибди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Бек қаддини ёстиқ устидан кўтариб, Комилга жилмайиб қаради. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Киши ва нарсаларнинг бўйи, баландлиги.
-
Ўн кунлик меҳнат орқасида ҳар томони беш газли ва қадди уч ярим газли бир ҳужра ҳосил бўлади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Энди у озди, соқоллари ўсди, юзи қорайди қадди чўзилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Хирмонлар қаддини кўкдан оширинг Ғ, Ғулом
қад сўзи қатнашган жумлалар:
Қад кўтармоқ
-
Райҳонлар қад кўтариб, ҳид сочди А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Муроталининг ҳовлисида қад кўтарган ўрик бутун қишлоқда мавжуд бўлган дарахтларнинг энг каттаси ва чиройлиси эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Клуб деворлари кун эмас, соат сайин қад кўтара борди. Муштум
-
Уч ҳафта ичида ғиштин сардоба ердан икки-уч газ қад кўтариб, узоқ-узоқлардан кўзга ташланадиган бўлиб қолди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳар ер-ҳар ерда кабоб, сомса, палов пиширадиган ошхоналар тезда қад кўтариб, ишга тушди. Ж. Шарипов, Хоразм
Қад ростламоқ
-
Бинокор қадами етган жой тез обод бўлади, улкан завод-фабрикалар қад ростлайди. Газетадан
Қадди расо
-
Қадди расо йигит;
-
Қадди расо тераклар.
Қаддини кўтармоқ
-
Супада ёнбошлаб ётган йигит қаддини кўтариб, атрофга қаради.
-
— Қаддини кўтаргунча, заводчи бойлардан солиқ олинмасин, — деди Ёлмонбой. Ж. Шарипов, Хоразм
Қаддини ростламоқ
-
Қурбон ота энгашиб, самоварнинг остига сим тиқаётган эди, қаддини ростлаб, Сидиқжонга қаради. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
-
пулларни кўрпачага узала тушиб, ҳузур қилиб хаёлан санаб ётган Пошша хола Лаълига кўзи тушди-да, қаддини ростлади. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Гарчи қаддини ростлаб олган бўлса ҳам, ҳали ёш, ёмғирда қолган ғўзалар Муҳиддиннинг кўз ўнгидан ўтарди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Шаҳар бозорида отаси берган пулни сармоя қилиб, дўкон очган Тожи савдо-сотиқни авж олдириб, қаддини ростлай бошлади. Мирмуҳсин, Меъмор
ҚАД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қад сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар