чор
билан улашинг
Тўрт, тўртта.
-
Чор фасл.
-
Қочай деса, чор атрофи беркилди майдон ичинда. Эргаш Жуманбулбул ўғли.
чор сўзи қатнашган жумлалар:
Чор айланмоқ
-
[Маҳмуд] Атторлик дўкон эгаси сифати билан савдо бозорини чор айлана бошлади. Н. Сафаров, Ниқоб йиртилди.
Чор ишкал
Чор ишкали бут
Чор улфат ёки улфати чор
-
Улфати чор, анда маза бор. Матал.
-
Бу улфати чор ичида катта саллали, оппоқ соқолли, лекин важоҳати йигитдай бир кекса киши., диққатни ўзига жалб этади. Ойбек, Танланган асарлар
тарихий Россия подшоси.
-
Чор ҳукумати. Чор Россияси.
-
Табиий, отам Россия чор ҳукуматини сира ҳам тиламайдир. А. Қодирий, Кичик асарлар
ЧОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар