чора
билан улашинг
1. Бирор ишни, мақсадни амалга ошириш, рўёбга чиқариш ёки унинг олдини олиш учун пухта ўйлаб тузилган, ишлаб чиқилган тадбирлар мажмуи; илож, тадбир.
-
Сўнгги чора. Кескин чоралар. Эҳтиёт чоралари. Касалликка қарши кураш чоралари.
-
Завод иқтисодини кўтариш чораларини излаб топиш энг долзарб масала бўлиб турибди. Газетадан
2. Бирор қийинчиликдан, мураккаб вазиятдан қутулиш йўли; илож.
-
Чора изламоқ. Чора топмоқ.
-
Қайин отангиз, эҳтимол, бунинг бирор чорасини топар! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
У [Темур Малик] мўғулларга панд бериб, уларни қириб ташлаш чорасини изларди. Мирмуҳсин, Темур Малик
-
Долон ўртасида тезак тутаб туради. Бу чивинлардан сақланиш учун бир чора. Ж. Шарипов, Хоразм
3.
4. 3) жазо, танбеҳ бермоқ.
-
Қаерда қўй йўқолса, Айбдор — биз, бўрилар. Еган мудир-ку, унга Қачон чора кўрдилар? Газетадан
чора сўзи қатнашган жумлалар:
Жазо чоралари
Маъмурий чоралар
Чора кўрмоқ
-
Врачлар мумкин бўлган барча тиббий чораларни кўрдилар. Фан ва турмуш;
Катта ёғоч тоғора.
-
Дастурхон ёзилиб, каттакон чора товоқда архар гўшти келтирилганда, Махсум меҳрибонлик билан сўз бошлади. С. Анорбоев, Оқсой
ЧОРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHORA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чора сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар