қада
билан улашинг
1. Тирамоқ, тақамоқ.
-
Тахтанинг бир учини деворга қадамоқ.
-
— Бу яшамай ўлгурнинг ўзи ёмон, — деди опа муштини ерга қадаб. А. Қаҳҳор, Сароб. Бектемир.
-
Иккита танкни кўрди, бири қийшайган, иккинчиси эса тумшуғини ерга қадаган. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Санчмоқ, суқмоқ.
-
Ханжар қадамоқ.
-
Пичоқчанинг учини консерва банкасига қадаб, безакдор сопи устидан кафти билан ура бошлади. Н. Аминов, Суварак
3. Тўғнамоқ, тақмоқ.
-
Тўғноғич қадамоқ. Тўғноғич билан қадаб қўймоқ.
-
Мен бирон қоғозни ўқимасдан қўл қўйсам, сен бирон кўйлакнинг ёқасини қийшиқ қадаб қўйсанг, ишга совуққонлик билан қараганимиз учун жавобгар бўламиз. А. Қаҳҳор, Айб кимда?
-
Дасторпеч гавҳарларни Ботирнинг салласига қадаб қўйди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
4. Ўрнига тушириб бириктирмоқ; солмоқ, тақмоқ (тугма, пистон ва шу кабиларни).
-
Гимнастёркасининг ёқасига қўл юборди-ю, тугмасини қадашга улгуролмай, яна сўзида давом қилди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
5. Ўрнатмоқ, тикмоқ; босиб, суқиб, ўрнига жойлаштирмоқ.
-
Глухов пичоқ билан бирпасда беўхшовгина юлдуз ясади, бармоқдай қизил қалам билан уни бўяди-да, ёғочга бириктириб, қабрга қадади. Ойбек, Қуёш қораймас
6. кўчма Экмоқ, тикмоқ.
-
[Бўтабой] Шудгорни кесиб, чигит қадаётганлар олдига борди. С. Аҳмад, Ҳукм
қада сўзи қатнашган жумлалар:
Кўзларини (ёки кипригини) қадамоқ
-
У [Комилжон] шофёрга бошқа савол бермай, икки кўзини машина ойнасига қадаб боради. И. Раҳим, Ихлос
ҚАДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QADA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қада сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар