қабзият
билан улашинг
1. Ич қотиши, узоқ вақт ич келмаслиги ёки қийинчилик билан келиши.
-
Эчки гўшти ҳам парҳез, уни қабзият бўлганда ейилса, ични суради. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
-
Қабзият вақтида истеъмол қилинган овқат моддалари ичакларда узоқ, — бир неча кун туриб қолади. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш
2. эскирган Диққат ошган, юрак сиқилган ҳолат; дилгирлик.
-
Тошкент Ўрта Осиёнинг энг жонли бир шаҳри томоша қилиб, вақтингни чоғ қилиш мумкин, бироқ, менда нимадандир диққатлик, қабзият ҳамма ёғимни ўраб олган. Муштум
-
Мен аламзада шўрликни оғир қабзиятда кўрган кампир турқ-тароватингизни кўриб, ҳар куни чорак этдан тушяпман, деб мени бисёр тангликка солди. Ғайратий, Довдираш
ҚАБЗИЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QABZIYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қабзият сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар