формула
билан улашинг
1. Бирор қоида, воқеа-ҳодиса, қонун ва шу кабиларнинг барча хусусий ҳолатлар учун татбиқ этиладиган аниқ, қисқа ва умумий таърифи, ифодаси.
-
Абдужалил бой ўзининг бу кашфиётини қуйидаги формуладан келтириб чиқаради А. Қодирий, Обид кетмон
2. мат. Бирон-бир гап, фикр, тасдиқни ифодаловчи математик белгиларнинг ўзаро уйғун бирикмаси, комбинацияси.
-
Алгебраик формула. Қўшиш формулалари.
-
Йўлдош қўлида тайёр тутиб турган ён дафтарчасини Элмуроднинг олдига қўйиб, ундаги формулани бир чеккадан уқтира бошлади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
У бир варақ қоғозга тажрибанинг формуласини шоша-пиша ёзиб кўрсатди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. ким. Бирор бирикманинг элементлар номи ўрнида қўлланувчи лотинча ҳарфлар ҳамда элементларнинг айни бирикма таркибидаги миқдорий нисбатини кўрсатувчи рақамлар билан ёзилган қисқача ифодаси; масалан, НаCл — ош тузининг формуласи.
ФОРМУЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FORMULA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
формула сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар