аъзо
билан улашинг
1. Одам ёки ҳайвон организмининг муайян бир вазифани бажарувчи қисми.
-
Сезги аъзолари. Ички аъзолар.
-
Ҳар бир аъзоси қақшаб оғрирди. Шарқ юлдузи
2. Кишининг бутун вужуди; бадан, тана.
-
— Сиз нима жавоб бердингиз? — деди бутун аъзосини титроқ босган Гулсумбиби қичқириб. Ойбек, Танланган асарлар
3. Бирор гуруҳ, ҳудуд ва шу кабиларда яшовчи, унга мансуб шахс.
-
Оила аъзоси. Маҳалла аъзолари.
4. Бирор гуруҳ, кенгаш, жамоа, жамият ва шу кабиларга расмий қабул қилинган, сайланган, унда фаолият кўрсатувчи шахс, жамият, мамлакат ва шу кабилар.
-
Партия аъзоси. Кенгаш аъзоси.
-
Гуруҳ аъзолари қидирув ишларини мой томчиси изидан бошлашга қарор қилишди. Газетадан
-
Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли бир аъзосига айланган Ўзбекистон ҳеч қачон уруш тарафдори эмас ва у тинчлик учун курашда мудом иштирок этаверади. Газетадан
аъзо сўзи қатнашган жумлалар:
Аъзойи бадан
-
Ота уйига етиб борганида ҳам аъзойи баданидаги қалтироқ босилмади. С. Нуров, Нарвон
АЪЗО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AʼZO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
аъзо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар