азиз
билан улашинг
1. Кам топиладиган, ноёб ва қадрли; тақчил.
-
Эрур озки, фируза бўлмиш азиз А. Навоий
-
Сув бошқа жойларга ҳам худди шу ердан тақсимланади. Саккиз кун Марғилон билан Симга, саккиз кун Чимён Олтиариққа оқади. Шунинг учун ҳам сув бизда одам қонидай азиз. С. Аҳмад, Уфқ
2. Ҳаёт учун энг зарурий ва қадрли, тенги юқ.
-
Азиз таом.
-
Буғдой шундай азиз овқат. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ғалла халқимизнинг пешона тери билан, билак кучи билан бунёдга келганлиги учун ҳам азиз ва муқаддасдир. Газетадан
3. Эъзоз-эътиборга, иззат-ҳурматга лойиқ, ардоқли, қадрли.
-
Азиз Ватан. Азиз меҳмон. Бола азиз, одоби ундан азиз. Мақол
-
Эр сийланган ерда азиз. Мақол
-
наҳот сен, менинг пушти камаримдан бўлган, жондан азиз фарзандим, шу ҳақиқатни тушунмасанг
4. Олий қадрга эга, табаррук.
-
У ерда [Шоҳимардонда] аллақандай бир азизнинг қабри бор дейишади, К. Яшин, Ҳамза
-
Ўзбекистон азизлар Ватани. Газетадан
5. Қайд этилган белги-хусусиятларга эгаликни таъкидловчи муносабатни билдиради.
-
Азиз дўстим. Азиз устозлар.
-
Азизим, қизингизнинг бахтини бировларнинг остонасидан қидирманг. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
6. Азиз (эркаклар исми).
АЗИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AZIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
азиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар