азим
билан улашинг
1. Кўриниш, тузилиш эътибори билан ғоят катта, улкан.
-
Азим терак. Азим тоғлар. Азим дарё. Шаҳри азим.
-
Эски Жўвада азим бир жамоа йиғиб, Азизбек билан бўлган можаросини сўзлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Азим (эркаклар исми).
азим сўзи қатнашган жумлалар:
Гуноҳи азим
-
Беҳуда қон тўкмоқ, юртни парчаламоқдан азим гуноҳ йўқ! Ойбек, Навоий
-
Олимларни ҳақорат қилиш ва азоблаш кечириб бўлмайдиган гуноҳи азим сифатида таърифланган. Э. Юсупов, Истиқлол йўлида
Балойи азим
-
Бўтам, ношаръий байт-у ғазал битиб, мени балойи азимга қўйманг. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Келмайдиган, билмайдиган иши йўқ — балойи азим экан. Сўзлашувдан
АЗИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AZIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
азим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар