аза
билан улашинг
1. этн. Аёлларнинг маййит чиққан уйда йиғи билан ўтказадиган мотам маросими.
-
Аза га борган хотин ўз дардини айтиб йиғлар. Мақол
-
Камбағал уруғ-аймоқ, қўни-қўшнилар, тўйда, азада семирадиган юримсак аёллар қоронғида туртиниб, пиёда жўнашди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Маййит чиққан уйдаги мотам жараёни.
-
Азада қатнашмоқ. Азага кириб, фотиҳа ўқиб чиқмоқ.
3. кўчма Умуман, мотам каби ҳолат; зид. тўй, хурсандчилик.
-
Бу ҳолат кимга тўй, кимга аза. Тўғри, камбағалнинг боши ғамдан чиқмайди. Ҳайити ҳам аза, жумаси ҳам аза. Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма с.т. Умуман, йиғи-сиғили ҳолат, беҳуда йиғи-сиғи (аёлларга нисбатан).
-
Шунга ҳам азами, йиғиштир йиғи-сиғингни.
аза сўзи қатнашган жумлалар:
Аза очмоқ
-
Уста Ҳасанбек бўлса ўғли Шодмонбекнинг жангда шаҳид бўлгани туфайли аза очди. Мирмуҳсин, Меъмор
Аза тутмоқ
АЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
аза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар