уввос
билан улашинг
1. Ўкирган овоз, шундай овозли йиғи.
-
Куни билан Осим аканинг ҳовлисидан қий-чув, уввос кўтарилиб турди. И. Қаландаров, Шохидамас, баргида
-
Дилшод дарахтга қараб югурди. Аёллар ҳам уввос билан дарахт тагига келишди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Ўкирган, қаттиқ овоз чиқармоқ; шундай овоз билан йиғламоқ.
-
Барча баравар уввос солди. Қий-чув олқишлар, қарсак қўшилиб, ўрис созини эшиттирмай қўйди. С. Сиёев, Аваз
-
Қопқоғи қалайланган темир тобут уй ўртасига қўйилгач, хотин-халаж бирдан уввос солиб, аза очди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
одамлар уввос тортиб, чапаклар, қарсаклар билан, оҳ-воҳлар, қичқириқлар билан яна сўрадилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бечора она чидолмади, қабрни қучоқлаб, уввос тортди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Мабодо оломон ичидан бири чиқиб: Биз одам бўлмаймиз, дейдиган бўлса, қолганлар тўғри, деб уввос кўтариши турган гап. Муштум
уввос сўзи қатнашган жумлалар:
УВВОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UVVOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
уввос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар