нола
билан улашинг
1. Ғам-алам, ҳасрат ифодаловчи аянчли овоз; афғон, фиғон, фарёд.
-
Инграб, ўксиб қолган онасиз Кўкка, ерга сиғмас ноласи. Ҳ. Пўлат
-
Ғуломжон руҳий азоб оташида қовурилиб, хўрлик жон-жонидан ўтиб кетган кезларида ўзини тутолмай нола қиларди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Ёлвориш, ўтиниш, илтижо ифодаловчи овоз, мунгли товуш.
-
[Миркарим] Кеча-кундуз худога ибодат ва нола қилиб, пачава бўлган ўз ишининг ўнгланишини ва тотли ўтмишнинг қайтарилишини сўрарди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўчма Қушлар сайраши ёки мусиқа асбобларидан тарқалган овоз.
-
Дутор ноласи.
-
Девор орқаси Соҳиб қорининг анорзори. Ҳаммаёқ жимжит, фақат онда-сонда булбуллар ноласи эшитилади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Найнинг сеҳрли ноласи бутун дала бўйлаб акс садо берди. Газетадан
4. Мусиқа безакларидан бири; ашула айтганда, бирор сўз ёки сўз бўғинида овозни чўзиб, тебратиб хониш қилиш.
НОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар