абжад
билан улашинг
1. (абжад ҳавваз ҳутти каламан саъфас қарашат сахаз зазағ) Қадимги араб алифбоси таркибидаги ҳарфлардан тузилган ва ҳар қайси ҳарфнинг бирдан минггача сон қийматини ҳамда қадимий араб алифбоси тартибини эсда сақлаш учун ўйлаб топилган саккизта сўздан биринчисининг ва шу саккиз сўз нинг номи.
2. Эски усулдаги мактабларда ўқитилган бошланғич таълим алифбоси.
-
Ҳамма нарса болалар учун янги, қизиқ эди, чунки улар абжаддан, ҳафтиякдан бўлак китоб кўрмаган эдилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
абжад сўзи қатнашган жумлалар:
Абжад ҳисоби ёки ҳисоби абжад
АБЖАД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ABJAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
абжад сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар