дастурхон
билан улашинг
1. Ўртага ёзиб, устига овқат қўйиладиган махсус мато, рўзғор буюми.
-
Ёмоннинг дастурхонидан яхшининг устухони яхши. Мақол
-
Қумри кулранг бўз дастурхонни ёзди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Хуш келибсизлар. Қани, дастурхонга марҳамат. С. Аҳмад, Юлдуз
2. кўчма Ўртага ёзилган шундай дастурхон ва унинг устига қўйилган таомлар.
-
Тўкин дастурхон. Дастурхон безамоқ. Дастурхон тузамоқ. Дастурхонга боққан дўст эмас. Мақол
-
Юртимизнинг фаровонлиги, дастурхонимизнинг тўкинлиги ана шу оқ пахтадан. Газетадан
-
Шоҳона дастурхон ёзилганди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. кўчма Мамлакат, жамият бойлиги, ризқ-рўзи.
-
Биз мамлакатимиз улкан дастурхонига оқ олтинимизни қўшишимиз билан фахрланамиз. Р. Файзий, Таъзим
-
Сендақа пайтимизда биз, наинки машоқ, оғзимиздаги нонимизни ҳам эл дастурхонига қўйганмиз. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
дастурхон сўзи қатнашган жумлалар:
Дастурхонга ўтирмоқ
-
Бу орада Ҳамза ҳам ҳужрасидан чиқиб, дастурхонга ўтирди. К. Яшин, Ҳамза
Дастурхонга қарамоқ (ёки қараб ўтирмоқ)
-
Қани, дастурхонга қаранг. К. Яшин, Ҳамза
Дастурхон емоқ
-
Жамоамизнинг барчаси ҳам ҳозир бўлиб, дастурхон ер эрдик. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
Дастурхон қилмоқ
-
Сиз кимга яхши кўринмоқчи эдингиз, ёлғон гапни дастурхон қилиб юрибсиз? П. Қодиров, Қадрим
-
Чойни ичиб, пиёланинг четини кафти билан артаркан, юрагидаги дардини дастурхон қилишга киришди. Ёшлик
Нонини еб, дастурхонига оёқ артмоқ
ДАСТУРХОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DASTURXON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дастурхон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар