саховат
билан улашинг
1. Баланд ҳимматлилик, сахийлик.
-
Кимхобни кийиб олгач, домла Ниёз саховатда Ҳотамтойдан, адолатда Нўширавони одил дан ортиқроқ у жанобнинг ҳақига яна янги дуо ва санолар тўқиди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. кўчма Табиий бойлик; мўл ҳосил; тўкинлик, мўллик.
-
Деҳқон ерни ардоқласа, ер ҳам ундан саховатини аямаслигини тажрибада кўриб турибмиз. Газетадан
-
Осмонда офтоб саховат билан нур сочарди. Шарқ юлдузи
саховат сўзи қатнашган жумлалар:
Саховат қўлини чўзмоқ
Саховатнинг етти дарвозасини очмоқ
САХОВАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAXOVAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саховат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар