сахий
билан улашинг
1. Ҳеч кимдан нарсасини аямайдиган; ҳотам; ҳотамтой; танти.
-
Сахий одам. Сахий топса, бўлиб ер, бахил топса, босиб ер. Мақол
-
Сахий билан бахил бир қудуқдан сув ичмас. Мақол
-
Вақт-бевақт бировникига бир меҳмон келса, отини ушлаб кўнглини хушлаб жўнатса, бул одам— сахий. Алпомиш
2. Кишилардан ўз ёрдамини, хизматини аямайдиган, ғамхўр; меҳрибон.
-
Сахий устоз.
-
Сахий педагог Меҳри опа тарбиялаган ёшларни республикамизнинг ҳамма жойида учратиш мумкин. Газетадан
3. кўчма Табиий бойликларга бой; тўкин, мўл; мўл-кўл.
-
Сахий ер. Сахий ёз.
-
Ер! Қандай бойсан, сахийсан, гўзалсан. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Урушдан қайтган ғолиб отадек Қўни-қўнжи тўлиб сахий куз келди. Ғ. Ғулом
4. кўчма Нурини аямай тўкувчи; юқори ҳароратли (қуёшга нисбатан).
-
Ана, йўлнинг иккала бети бўйлаб сахий қуёш нурини беармон эмиб, ястаниб ётган токзорлар орқада қолди. Шарқ юлдузи
-
Хазина ер, зилол сув, Ёз бўйи сахий қуёш. Ғайратий
САХИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAXIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сахий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар