бемаҳал
билан улашинг
1. От Кеч тун пайти.
-
Пирим бойваччаникидалар. Бемаҳал бўлиб қолганидан, ўша ерда тунаб қоладиган бўлдилар. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Ҳожи унинг қўлини олар экан, ўрнидан турди: — Энди мен кетай, бемаҳалга қолмай, — деди. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. равиш Номувофиқ, номақбул, ўринсиз пайт.
-
Бировнинг уйига боқма, бемаҳал эшикни қоқма! Мақол
-
Деҳқонлар билишади-ки, бемаҳал [ёққан] ёмғир ғўзага шира тушириб юборади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Бемаҳал даштликка кўтардингиз қўл. Ёшлик
3. Жуда эрта, ёшлик пайтда; одатдаги вақтдан олдин.
-
Бемаҳал бўлмасин ҳеч кимга ўлим, Отим Аваз, Булдур қассоб улиман. Гулихиромон
-
инсон боласи ота-онасидан бемаҳал ажралар экан, унга бундан оғир кулфат йўқ. П. Турсун, Ўқитувчи
бемаҳал сўзи қатнашган жумлалар:
Вақти бемаҳал
БЕМАҲАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEMAHAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бемаҳал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing