бемалол
билан улашинг
1. Малоллик, ўнғайсизлик сезмай, тортинмай, ёзилиб; эркин, баҳузур.
-
Майли, хафа бўлманг. Аям билан бемалол тураверасиз. С. Зуннунова, Гулхан
-
Бемалол ёзилишиб ўти-ринглар! Ёмон кўрганим — ёшларнинг суҳбатига қариларнинг суқилиши. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Клара аёлларга хос чиройли ҳаракат билан сочини орқасига ташлаб юборди. Кейин ўз эри олдида тургандай бемалол ечина бошлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Бамайлихотир, хотиржам; шошилмай.
-
— Хўп, майли, — деди Ўрмонжон,— бўлар иш бўлиб ўтибди. Энди бемалол, бехавотир ишлай беринг. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Девор тагида катта сигир бошвоғини ерга ёйиб, бемалол кавш қайтариб ётарди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Тўсқинликка учрамай, бехавотир, осон, хавфсиз.
-
Эрталаб кўприк бошқатдан қилинди, энди ҳар қандай оғир юк билан бемалол ўтса бўларди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Орасидан қўқонарава бемалол юрадиган кенг, узун ишкомлар икки танобдан мўлроқ ерни ишғол этган. Ойбек, Танланган асарлар
4. Аниқ, яққол.
-
Алим бува юқоридаги қийғоч тешиклардан қаради. Ҳамма ёқ бемалол кўринарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Юпқа капрон кўйлакдан елкасидаги ҳуснбузарлари бемалол кўриниб турибди. С. Аҳмад, Сайланма
5. Тўлиқ равишда, бекам-кўст; етарли.
-
Жой ҳаммага бемалол етади.
-
[Ернинг] Ярмига сабзи, ярмига картошка экасан. Шу билан қишлигимиз бемалол чиқади. Ойбек, Танланган асарлар
6. Ўтакетган бепарво, ғам-ташвишсиз киши ҳақида.
-
Ўзи бемалолнинг сўзи бемалол. Мақол
бемалол сўзи қатнашган жумлалар:
Бемалол бўлса
-
[Фотима домлага:] Келинг, домла почча! Бемалол бўлса, ана шу турган стулни менинг яқинроғимга қўйиб ўтиринг. Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
-
Қўшни, бемалол бўлса, бизни холи қўйсангиз! Уйғун, Асарлар
БЕМАЛОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEMALOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бемалол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар