бемаъни
билан улашинг
1. Одоб-қоида доирасидан ташқари; маъноси, мазмуни йўқ; маъносиз.
-
Бемаъни жумла.
-
Кишининг бемаъни гаплардан ўзини тийиши унинг мўминлиги нақадар чиройли эканлигидан далолат беради. Фан ва турмуш
-
Унинг бемаъни жавдираган кўзларида ҳали ҳам қандайдир ҳусн сақланиб қолган эди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Тальъат биринчи курсданоқ Ҳамида деган қизни суйиб қолган, шу қиз бўлмаса, дунё кўзига қоронғи, бемаъни кўриниб кетарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Қуруқ сафсатадан иборат бўлган; ҳақиқатга мутлақо зид; асоссиз; кераксиз, беҳуда.
-
Ҳа, бугун ҳам анча бемаъни суханбозлик қилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Қанчалик бемаъни, қанчалик бемаъни ўйлар! — юзини кафти билан бекитиб жилмайди Шербек. С. Анорбоев, Оқсой
-
Бу айб шунчалик уйдирма ва бемаъники, прокуратура ходимига батафсил жавоб бериб ўтиришни лозим топмадим. О. Ёқубов, Излайман
3. Одоб-ахлоқдан ташқари, ярамас; бемаза, бўлмағур.
-
Бемаъни қилиқлар.
-
Асалнинг шунақа бемаъни ишлари кўплигидан биз ҳам куйиб ётибмиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Хотинларнинг бемаъни қий-чуви ҳамма ёқни тутди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Аҳмад ҳам жилмайди. У бемаъни қаҳқаҳани, мунофиқона ҳиринглашларни ёмон кўрарди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
4. Ножўя, бемаза ишлар қиладиган, ёмон, ярамас; бўлмағур.
-
— Ғози эшон ҳузурингизда экан! — деди махдум, — ўзи кўп бемаъни одам. Зиёфат-миёфат деб, яқин бир соат вақтимни олди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
БЕМАЪНИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEMAʼNI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бемаъни сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар